📸 JINGIL PHOTO & VIDEO CHALLENGE
Табиатни ҳис этинг, ижодий салоҳиятингизни намоён этинг!
Ижодий ғояларинг борми?
Смартфон ёрдамида ёрқин кадрлар яратишни ёқтирасизми?
Унда бу челленж айнан сиз учун!
JINGIL CREATIVE FEST фестивали доирасида ўтказилаётган JINGIL PHOTO & VIDEO CHALLENGE танловида иштирок этинг! Жингилнинг бетакрор жозибаси, Оролбўйи табиатининг гўзаллиги ва фестивалнинг энг ёрқин лаҳзаларини камера объективи орқали акс эттиринг!
Қиммат камера керак эмас - оддий смартфон, ижодий ғоя ва ижодий ёндашув етарли!
ЧЕЛЛЕНЖДА ҚАНДАЙ ИШТИРОК ЭТИШ МУМКИН?
📸 1. Креатив контент яратинг - фестиваль ўтказиладиган жойдаги жингил ва табиат гўзаллиги.
🎬 2. Ўзига хосликни намоён этинг - фестиваль муҳитини кўрсатиб беринг. JINGIL CREATIVE FEST фестивалининг энг қизиқарли лаҳзалари, ижодий жараёнлари ва бетакрор муҳитини акс эттирувчи видеоларни суратга олинг. Видео 9:16 тик (вертикал) форматда тайёрланиши керак.
📲 3. Instagram тармоғига жойланг. Тайёрланган фотосурат ва видеоларни Instagram даги шахсий саҳифангизга жойлаштиринг, DMO Karakalpakstan саҳифасини белгиланг ва қуйидаги ҳештеглардан фойдаланинг:
#JingilCreativeFest #JingilChallenge #JingilPhotoVideoChallenge #Karakalpakstan #AralSea #CreativeYouth
👥 4. Иштирок этиш шартларига риоя қилинг. Иштирокчининг Instagram даги шахсий саҳифасида камида 200 та обуначи бўлиши керак.
📩 5. Тайёр материалларни юборинг. Instagram даги расмингиз (видеонгиз) ҳаволасини DMO Karakalpakstan расмий электрон почтасига welcome@dmo-karakalpakstan.uz ёки қуйидаги телеграм рақамига юборинг:
📞 +998 77 789 07 38
📞 +998 99 413 71 06
📧 E-mail: welcome@dmo-karakalpakstan.uz
📅 Материалларни юборишнинг охирги муддати: 2026 йил 21-октябрь соат 18:00 гача.
🏆 ҒОЛИБЛАР ҚАНДАЙ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ?
Челленж ғолиблари DMO Karakalpakstan расмий ахборот каналларида эълон қилинади.
Ўзингиз кўрган гўзалликларни бошқаларга ҳам кўрсатинг!
Website Instagram Telegram YouTube LinkedIn Facebook